среда, 25 июня 2014 г.

МИССИОНЕРЛАР ОЛДИДА



Бир неча йил аввал, укамнинг туғилган кунини нишонлашга унинг ижара уйига кетаётган эдим. Олдимдан корейс йигит ва рус қиз чиқиб қолди. Русчада чиройли саломлашиб, мени Инжил ўрганиш учун аллақандай марказга таклиф эта бошлашди. Сал тинглаб туриб, бирдан савол бердим:
– А у вас есть Библия на узбекском языке, полный вариант?
Уларга жон киргандек бўлди. Бундай китоб йўқлиги, аммо марказларида ўзбеклар кўплиги, улар ёрдамида исталган матнни тушуниб олишим мумкинлигини айтишди. Мен ҳам уларнинг усулини қўллаб, иштаҳаларини очдим:
– А у меня есть, но не полностью. Меня интересует Тора, полностью. У меня есть только книга Бытие.
Бунақа гапдан кейин уларнинг чеҳралари очилиши тайин эди. Аммо мен секин қарши ҳужумга ўтдим:
– У меня много что есть. Например, Коран есть на арабском и узбекском. Ещё Авеста есть, но только на узбекском. На русском есть ещё книга «Бхагавад-Гита как она есть». Если хотите, я могу вас учить.
Буларни кутмаган миссионерлар анграйиб қолишди. Секин бир-бирларига бир қараб олишди-да, кулиб юборишди. Сўнг эса кечирим сўраб, ўтиб кетишди. Қитмирлигим тутиб, орқаларидан қичқирдим:
– Если чё, щас у моей братишки день рождение. Пойдём, я научу вас бухать!
Бу гапга улар жавоб бера олмасликлари аниқ эди.

6 комментариев:

xon комментирует...

Boplaysiz-da Og'a, blogniyam, suhbatdoshniyam.

hmdbk комментирует...

:)

Unknown комментирует...

менга Иеговачилар ўзларини брошюраларини беришган эди Россияда . қизиғи уларда ўзбекча тожикча қозоқча хуллас ҳар хил тилдагиси бор эди қўлларида ))))

Unknown комментирует...

Оғо. Расулбекман. Мани дўғилғон гунима галётирғонингиздо бўлвадими би?

Анонимный комментирует...

👏👏👏

Анонимный комментирует...

Mana siz chiroyli gaplar bilan ularga javob qaytaribsiz. Ular ózlari xijolat bólishipti sizni xozirjavobligingizdan. Aytishadiku dushman bilan janjallashish shart emas. Donoliging bilan lol qoldir deb👍👍👍