пятница, 4 июля 2014 г.

КИЧКИНТОЙЛАРГА ЖИНСИЙ ТЕНГСИЗЛИК ТАРҒИБОТИ

Кичкинтойлар ўзлари кўраётган нарса-ҳодисалар орқали дунёни англай боришади. Жумладан, мультфильмлар бола дунёқарашини шакллантиришда муҳим ўрин тутади. Аммо кўпчилик мультиклар...
Смурфлар ҳақидаги мультиклар барча болажонларнинг севимли томошаларидан бўлса керак. Мени ўйлантирган жиҳат балки сизнинг ҳам кўнглингизга келгандир: унда бир қанча смурф-болалар ва Смурфетта исмли биттагина смурф-қиз бор. Ҳатто Ота-смурф ҳам бор, аммо Она-смурф йўқ!
Нима бўпти, дейсизми? Бу ерда аёлсиз жамият модели яратилмоқда! Бу эса болалар онгида жинсий тенглик асослари шаклланишига жиддий салбий таъсир кўрсатади, менимча.
Сиз нима дейсиз?

3 комментария:

Gulnoza комментирует...

bu multfilmni bolalarim yaxshi ko'rib tomosha qilishadi, men ham :) Lekin hech ham jinsiy tengsizlik targ'ib qilinayotganiga umuman e'tibor bermagan ekanman.

hmdbk комментирует...

Тўғри, бевосита тарғиб этилмаяпти. Аммо жамият модели бузиб талқин этилмоқда. Масалан, дунёни англашга уринаётган бола ўйлаб кўради: смурфларнинг ойиси йўқми?

Unknown комментирует...

Tug'ri sizning fikringgizga qushilaman Hamidbek,nafaqat bu multfilmda balki boshqa o'nlab multfilmlarda ham shunga uxshash noodatiy targ'ibotlani kurishimiz mumkin.